Устоз урса гуноҳми

Ассалому алайкум! Мен шаҳримиздаги мактабларнинг бирида муаллималик қиламан. Болаларни жону дилимдан яхши кўраман. Бирини биридан кам кўрмасликка тенг муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳуллас касбимни севаман. Мактабда турли характердаги болалар бор. Биласиз ҳозирги замонни болаларига бошқача ёндашув керак. Орасида ҳаракат қилса қўлидан келадию лекин эринчоқлик қиладиганлари, бетгачопарлари бор. Баъзида хадиларидан ошишса бошқаларга дарс бўлсин деб синфдошлари олдида яхшилаб қулоқларини бурайман. Елкасига туртиб қўяман. Турмуш ўртоғим бундай қилишга хаққинг йўқ гуноҳ бўлади дейдилар. Айтингчи дарсимда бетгачопарлик ва қулоқсизлик қилган ўқувчимга шундай дакки беришим гуноҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одоб беришингиз мумкин. Заҳрингизни сочмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 174 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar