Аллохнинг адолати

Ассалому алайкум! Саволим тақдир ҳамда Аллоҳнинг адолати ҳақида, инсоннинг қайси муҳитда туғилиши унга боғлиқ бўлмаган нарса аммо айнан шу муҳит унинг динига ва шу дин талабларига жудаям боғлиқ нарса, мисол учун Африка, Ҳиндистон ёки Бангладешдаги ночор аҳоли қатлами динига амал қиламан деса ташқи таъсирлар уларга халал беради, бу таъсирларга (молиявий, сиёсий, ижтимоий) ҳолатлар ва муаммолар киради бу эса уларнинг диндан совишига, динга амал қилиши сусайишига ва ҳаттоки муртатликкача олиб келиши эҳтимоли юқори, энди эса аксинча Саудиа Арабиада ёки БАА каби бой ва динга амал қилинишига шароитлар тўкис бўлган давлатда туғилиш, бу фуқароларда юқоридаги каби муаммолар йўқ, аммо энг асосийси шу икки ҳолатдаям дин талаблари бир хил аммо муҳит эса тамоман бошқа, яна бир мисол фаразан бир носоғлом оилавий муҳитда фарзанд туғилди, ота порахўр ҳаромдан доимий ризқланиб юради ва шунинг кучидан бўлган фарзанд қанақа бўлади?! Боз устига бу оила фарзандига диндан таълим бермайди, нопоклик тарбиясини олган фарзанднинг охирати ачинарли, яна бир оилада фарзанд туғилди, ота тақволи, илмли ва солиҳ инсон, она ҳам ҳавас қилса арзигулик, бу оила фарзанди аниқки солиҳлардан бўлади, шу юқоридаги ҳолатларда инсон қайси муҳит ва шароитда туғилишни танлай олмайди, аммо диннинг талаби ҳаммага баробар, қани бу ерда Аллоҳнинг адолати? Сизда 3 та фарзанд бор бирига олий, иккинчисига ўртача ва учинчисига ёмон эътибор ва рағбатлантириш, ризқлантиришни қилсангиз, бу адолатдан бўлмас, аниқки ўртада отага нисбатдан 3- фарзандда нафрат уйғониб акаларига нисбаттан эса ҳасад пайдо бўлиши табиий! Аллоҳ ҳам барча инсонларнинг яратувчисидир, ночор инсонлар оиладаги учинчи фарзанд бўлиши қанчалик тўғри! Сиз саволга жавоб беришдан олдин ўзингизни учинчи фарзанд ўрнига қўйиб кўринг, раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гап мусулмон оилада ёки ғайридин оиласида туғилишда эмас. Ҳақ етиб борганида уни қабул қилиш ёки қилмасликдадир. Мусулмон оиласида, диндор оилада туғилиб ҳар куни ҳақни эшитиб уни қабул қилмасдан кофир ва мушрик бўлиб ўлиб кетаётганлар қанча. Бутпарастни хонадонида туғилиб катта бўлиб, ҳақни қидириб, топиб мусулмон бўлиб вафот топаётганлар қанча. عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , يَقُولُ : " لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الدِّينُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ ، وَلا يَتْرُكُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بَيْتَ مَدَرٍ وَلا وَبَرٍ إِلا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ ، عِزٌّ يُعِزُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ الإِسْلامَ ، أَوْ ذُلٌّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ. رواه أحمТамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Бу дин тун ва кун етиб борган жойнинг ҳаммасига албатта етиб боради. Аллоҳ шаҳар, қишлоқдаги ва чўлдаги уйларни бирортасини ҳам қолдирмай уларга бу динни киргазади. Азизни азиз бўлиши билан ва хорни хор бўиши билан(динга кирган киши) бир азизликдир. Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади. (қабул қилмаган киши) Бир хорликдир, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади” деяётганларини эшитдим". Аҳмад ривояти.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ваъдаларига биноан ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга огоҳлантирувчи кириб келиб бўлган. Хонадон аҳлига огоҳлантирувчига эътибор бериш ёки бермаслик қолган холос. Илм олишга имкони бўла туриб, имл олмаган ва унга амал қилмаган киши билиб туриб амал қилмаган киши, билан баробардир. Қиёматда “мен билмаганман” деган гапи ўтмайди. Ҳозирги кунда эса дин кириб бормаган жой, хонадон ва у ҳақида эшитмаган инсон қолмади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar