"Чимилдиқ" филмидаги "Жавобимни беринг" ҳолати
Ассалому алайкум! "Чимилдиқ" бадиий филмида куёв ва келин ўртасидаги чимилдиқдаги мулоқотда куёв келинга қараб: - "Мендан нима истайсиз"? дейди. Келин: - "Жавобимни беринг, кетаман" дейди. - "Бўпти, розиман" дейди куёв. - "Чинданми?" деди келин. - "Ёлғон сўз айтишни ёқтирмайман" деди куёв. Лекин улар яшаб кетишади. Бу ҳолатда талоқ тушганми ва нечта? Уларнинг яшаб кетиши никоҳсиз яшаш ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Бўпти розиман дегани битта талоқ тушган. Янги никоҳлатиб олиши керак. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш