Аёллар азон ва иқомат айтиши

Ассалому алайкум! Аёллар азон ва иқомат айтишлари жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. عن نافع عن ابن عمر رضي اللهُ قال: ليس على النساء أذان ولا إقامة Нофеъ Ибн Умардан ривоят қилади:
"Аёлларга азон ҳамда такбир (иқома) айтишлик йўқдир". Абдурроззақ ривояти.عن معتمر بن سليمان عن أبيه: كنا نسأل أنسا رضي الله عنه: هل على النساء أذان وإقامة؟ قال: لا، وإن فعلن فهو ذكر Сулаймон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Анас ибн Моликдан:
"Аёллар ҳам азон ва иқома айтишадими?" деб сўрадик. У:
"Йўқ! Мабодо улар азон ва иқома айтишса, у зикр бўлади", деди".
Саҳобаларнинг юқоридаги сўзларидан аёлларга азон ва иқома айтиш йўқлиги тушунилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 232 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar