Намоз ва азон

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни илк ўрганган пайтимда Қунут дуосини хато ҳолатда ёдлаб олган эканман, яъни "бил куффари мулҳиқ" эмас, аксинча "бил куффари муҳлик" ҳолида ёдлаган эканман. Энди бир неча йил ўқиган намозларимга нима бўлади? Маъно кучли бузилганми?   2. Мен ҳозирда чет давлатдаман, бу ерда деярли мусулмонлар йўқ. Шу сабабдан азон ҳам эшитилмайди. Бу ҳолатда ҳар намоз аввалида азон айтишим зарурми? Чунки, баъзан азон айтиш эсимдан чиқиб қолади. Азоннинг ҳукми қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввалгиларни қайтариб ўқилмайди. 2). Бемалол бўлган жойда ўзингиз азонни айтинг. Жамоат жойларида бўлганида айтмай қўяверасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 21:34 | Савол-жавоблар | 167 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar