Ўғирлланганини билмай

Ассалому алайкум! Саволим ўғирланган нарсани ўғирланганини билмасдан «бисмиллаҳ» деб еб қўйса диндан чиқадими? Эр хотин ўртасига талоқ тушадими? 1)Битта маҳаллада устачиликда ишладик шеригим қўлига анор кўтариб келди бўлиб ярмини менга берди? Бисмиллаҳ деб едим. Еб бўлиб қаердан олдиз десам ҳов анави дарахтдан деди. Биз ишлаган жойда қўни қўшнилар ўртасида девор ҳам тўсиқ ҳам йўқ. Мен анорни қўшнисиникидан сўрамай опкелиши ҳёлимда ҳам йўқ. Чунки биз ишлаётган уйди эгасини ҳовлисида анор бор ташқарига яшикка узиб ҳам қўйган ман ўшетдан опкелди деб ўйлабман. Еб бўлиб билсам биз ишлаган хонадонни қўшнисиникидан опкеган экан. Устоз ўшани «бисмиллаҳ » деб еб диндан чиқиб қолмадими? Аёлим билан ўртамга талоқ тушмадими деб ўйлаб юрубман. 2)Қолаверса биз ишлаган жойда ховлилар жуда катта. Ман еб бўганимдан кейин дарахтга қарасам биз ишлаган хонадон тарафда турганга ўхшади. Кейин ака анориздан олиб едик розимисиз дедим. Уйди эгаси у бизники эмас, қўшнимизники деди. Кетидан «ха еёврийлар бизникими қўшниникими фарқи йўқ» деди. Тўғриси устоз у АНОР сўралмай олинганини ва қўшнисиники эканкигини билмагандим. 3) Ўша анорни эгасини уйида эркак киши йўқ экан. Биз ишлаган хонадонни эгаси (эркак киши ) «ҳа мен ўзим розичилик сўраб қўяман » деди ўтадими ё ўзим сўрайми розичилигини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқмайди, талоқ тушмайди. Қурқманг тушмайди. Розичилик сўраб қўйсангиз яхши. Чунки эсидан чиқиб қолиб кетса сиз жавобгар бўласиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:18 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar