Қасамга каффорат борми?
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан рози бўлсин, илохим соғ саломат бўлинглар. Мени саволим: мен яқинда 5-6 марта қатъийлик билан шундай деган эдим "Аллоҳ таоло нимани буюрган бўлса ўшани қиламан" дегандим янъи Қуръони каримда ёзилган сура оятларни назарда тутиб хуллас Аллоҳим нимани буюрган бўлса хаммасини назарда тутиб. Мисол учун Қуръонда намоз ўқиш айтилган тўғриси мен давлат ишхонасида ишлайман намоз ўқишга шароит йўқ лекин Аллоҳ хохласа вақти келиб албатта ўқийман, мисол учун телевидения орқали хар хил клиплар кўрамиз у ерда номахрам йигит қизлар ўнаётган бўлади буни кўриш хам гунох хуллас бундай мисоллар жуда хам кўп. Демоқчи бўлганим юқорида "Аллоҳ таоло нимани буюрган бўлса ўшани қиламан" деганман бу холатда ушбу айтганим қасам хисобланадими? Уни кетма кет бузиб қўймаяпманми? Мусулмон инсон шундоқ хам Аллоҳ таолони буюрганларини бажаради шунинг учун юқоридаги холат қасам эмас деб ўйладим. Фикрим тўғрими нотўғрими сиздай илимли инсонлардан жавоб олмоқчиман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ёзганингизгизга қасам ичаман деган сўзларни қўшмаган бўлсангиз қасам бўлмайди. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 23:23 | Савол-жавоблар | 141 | Қуръони карим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ёзганингизгизга қасам ичаман деган сўзларни қўшмаган бўлсангиз қасам бўлмайди. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 23:23 | Савол-жавоблар | 141 | Қуръони карим