Қуръонни хато ўқиш
Ассалому алайкум! Мен яқинда илм олишни бошладим, алхамдулиллах. Харфларни тўғри, ўз махражидан чиқариш керак экан. Устозим менга тажвид қоидаларини хам ўргатди. Қуръонга тушдим. Аммо мени бувим борлар. Ёшлари 72га тўлган. Қуръон ўқийдилар, аммо тажвид қоидаларисиз. Мен бувим ўқиганда жуда кўп хато топдим. Нима қилай? Бошидан ўрганинг десам миям олмайди дияпти, индамай қўйиб беришга яна бўлмаяпти. Бувимни шунча йил ўқиган Қуръонию, у суралар билан қилган ибодати нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғрилашга ҳаракат қилсалар шуни ўзи ҳам катта гап. Аллоҳнинг ҳузурида хато ўқигани учун жазоланмасликка баҳона бўлади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 192 | Қуръони карим