Келишилган савдо шартларини ўзгартириш

Ассалому алайкум! Биз ўтган йили декабр ойида 12 700 $ га уй олган эдик. Битимга кўра 8000 $ни нақд қолган 4700$ ни келаси йилни август ойига беришга келишган эдик. Ишларим озгина орқага кетиб авгусга пулини қилиб бера олмайдигонга ўхшаяпман шунчун хозир ўша одам билан қайтадан шартнома қилиб мудатни яна 1 йилга чўзиб 4700$ эмас 5700$ қиб беришга келишмоқчийдим. Ундан олдин бу ишни диндаги ҳукмини билмоқчи бўлдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз кечиктирганини учун устама тўлайман дейиш бўлади ва рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 00:51 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar