Рўзада ишчиларга сув бериш

Ассалому алайкум! Хозирги кунларда Рамазон ойи асосан май ойларига тўғри келаяпти. Бизни тарфларда картошка қазиш хам май ойида бошланади, бази пайтлар хаво харорати 40-45 градус иссиққа чиқиб кетади. Бир танишим рамазон ойида картошка қаздириб ишчиларга тушликда овқат хам сув хам бермайди. Уларга: мен Рамазонда рўза тутмаганларга сув хам овқат хам бермайман, чанқасаларинг бошқа жойдан сув ичиб келинглар дейди. Ишчиларнинг купчилиги аёллар ва ёш қизлар. Саволим шундан иборатки танишимни шу қилган иши тўғрими? Умуман Рўза ойида рўза тутмаган одамга сув берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тушлик ҳаққини ўзларига берсин, ейдиганини уйида тайёрлаб олиб келиб есин, рўза тутадигани рўзасини тутсин. Чунки аёллардан ҳайз келган кунлари рўза тутмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 144 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar