Онам дабдаба ҳохлаяптилар

Ассалому алайкум! Бир неча йил олди акам уйланиб фарзандли бўлдилар. Отам акам ва ман исрофсиз ва фахш ишларсиз халққа эълон қилмоқчи бўлдик. Онам хафа бўлдилар. Кейин акам бир илми кучли инсондан маслаҳат сўрадилар. У киши онангизни рози қилинг дебди. Бу гапни онам эшитиб қаттиқ туриб олдилар. Мажбуран ҳохлаганларидек тўй ва туғруқхонадан чиқиш маросимларини ўтказдик. Иншаа Аллоҳ яқинда уйланаман. Онам яна дабдаба ҳохлаяптилар. Энди ман нима қилай? Аллоҳга осий бўладиган ишларда маҳлуққа итоат этилмайдику. Онамни гапларига кирсам Аллоҳга осий бўлиб қолмайманми? Жавобингизни телеграмга ҳам қўйинглар онам ҳам кузатиб борадилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ва расулига итоат қилинг. Улар бели оғриб пул топишмайди. Исроф бир куни албатта ўз касофатини кўрсатади. Тўғри инсон тавба қилиши учун бироз вақт ўтиши мумкин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar