Тўёна қилишни тўхтатиш
Ассалому алайкум! Сизларга ўз номимдан каттадан катта миннатдорчилик билдираман. Сизлар бераётган жавобларингиз ортидан авоҳида вақт ажратиб эгаллай олмаётган билимларни секин аста ўрганиб бормоқдаман. Шу ўринда яна бир савол мени қийнаяпти, Уйланаётган ўртоқларимга дўстлардан тўёна йиғиб куёв болага топшириш мени зиммамда эди ва шу кунгача мени фикрим ҳамда дўстларимни розилиги билан ҳар бир киши 4 кг гўшт нарҳидан йиғиб келаётган эдим амма яқинда бир илм эгаси аввал тўғри эди аммо бундай фатво бекор қилинди энди ундай қилманглар маълум бир пул айтиб шунча сўмдан йиғинглар деди шу тўғрими. Лекин бу фикрга айрим дўстларим қарши чиқяпти яъни 4 кг гўшт нархи қанча бўлса шунча миқдорда йиғиш кераклигини айтяпди (биз албатта пул инфилатсиясини ҳисобини оляпмиз) бизга шариатдаги тўғри йўлни кўрсатинглар. Зеро билмаган ҳолда янги қурган оиламизни ҳаром луқма ила ризқлантирмайлик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўйга гўшт олинаётганда ўша гўштдан олиб бериб қўйинглар. Кейин хоҳласа сотиб пул қилиб олсин, хоҳласа ўша гўштни ишлатсин. Сизлар пул бермасдан гўшт беринглар ёки кимга қанча пул берган бўлса ўшанча миқдорда ўзини қайтариб олсин. Чунки бу қарз бериш ҳисобланади. Қарзда берганини мисличасини қайтариб олиш шарт қилинган. Анча-мунча нархни кўтарилиб тушишини фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 01:23 | Савол-жавоблар | 125 | Ҳалол ва ҳаром