Пахта ўгириш

Ассалому алайкум! Ёши улуғ момоларимиз, бувиларимиз бирор оила аъзоси касал бўлса пахтани олиб, ёққа чилаб, касал одамни бошидан айлантириб, ёқиб юборишар экан. Шу амални бир танишим қилганини кўриб қолдим, назар тегиб касал бўлган бўлса кетар эмиш. Шу тўғрими? Биддият десам ишонмайди, фикримни билиш мақсадида сизларга мурожаат қилдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу бидъат эмас ширк бўлади, чунки ўша чироқни жинларга атаб ёқишади. Сиз яқинлашманг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:06 | Савол-жавоблар | 149 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar