Wi-fi дан фойдаланиш
Ассалому алайкум! Мен ижарада тошкентда тураман ўзим талабаман бизни квартирада вай-фай(интернет тармоқ) ўрнатилган мен ўзим ҳам шундан фойдаланаман. Шуни пулини бўлиб тўлаймиз. 1 ҳонадошим фойдаланмайди нега фойдаланмайсиз десам мен қўшган пул аралашиб яни умумий бўлиб кетади. шунда мен бошқалар номақул нарсалар кўришга ишлатса интернетни мен шунга шерик бўлиб қоламан гуноҳига деяпти. шунга ўйланиб қолдим, ҳамма ўзи учун пул тўласа шунда ҳам шерик бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир уйда яшаб, бир-бирингизни маъсиятдан қайтармаганингиз учун албатта гуноҳкор бўласиз. Ҳозирда авваллари инсонлар маҳалласида бирон фисқ иш кўриб қолса дарҳол жамланиб бундан қайтаришар, панд-насиҳат қилишар эди. Вақтлар ўтиб, “менга нима, нима қилса ҳам гуноҳи ўзига-ку” дейишга ўтишди. Яна замон ўзгариб ўз кўчасида фасод тарқалса ҳам парво қилмай, ўша гапни такрорлай бошлашди. Бориб-бориб ён қўшнисини ҳам гуноҳга ботишига индамай қараб турадиган бўлишди. Энди бир уйда яшаб бир-бирингизга бефарқ бўлишга ўтдиларми?Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар