Ишхонада ўғирлик
Ассалому алайкум! Ман заводда ишлайман. Бу ерда намоз ўқишга яхши шароитлар қилиб беришган Аллоҳга шукур. Бу ерда бир шеригим бор у хам 5вақт намоз ўқийди, лекин заводдан беркитиб махсулот олиб чиқиб сотади. Бундай қилма десам “ман мехнат қилиб махсулот тайёрлаяпманку” дейди. Ахир материал заводникику?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқимизда “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка кирмайди” деб ўзига ўшани ҳалол санаб ўғирлайди. Ўша танишингиз қаттиқ тавба қилсин. Олган ҳамма нарсаларини ўзини ёки қийматини заводга қайтариши керак. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 03:00 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром