Сура ва дуоларни билмай ўқилган намоз
Ассалому алайкум! Хозирда бизлар Кареяда ишлаяпмиз, уйдаги бир шеригим фақат бомдот намозини ўқирдилар, ёшлари мендан 10йил катта бўлгани боис иложи борича яхши гап билан намозни тўлиқ адо этишга дават қилдим, Аллоҳ хохиши билан 5 махал ўқишни бошладилар, у киши бомдотни ўқиб юргани боис фақат витр намозини тушунтирдим ва қунут дуосини ёдлашларини тушунтирдим, у киши авал ёдлаб кейин бошлайман деганига ўрнига роббана дуосини ўқиб туришларини ва бугоноқ бошлашларини айтдим. Кейинроқ билсам у киши фотиха сурасидан бошқа хеч қайси сура ва дуоларни билмас фақат руку ва сажда қилиб одамлар олдида риё учун бомдодни ўқиркан, хозирда мени гапим билан 5 махал ўқияптилар, мен у кишига сано дуосидан бошлаб ёдлашларини айтдим аммо бир хафтадан бери натижа йўқ. Энди у кишига нима дейишим керак? Аввал хамма сура ва дуоларни ёдлаб кейин ўқинг дейми ёки шу ахволда ўқиб юриб тезроқ ёдланг дейми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу аҳволда ўқиб, қолганларини секин секин тўлдираверсин. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу аҳволда ўқиб, қолганларини секин секин тўлдираверсин. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз