Сотилган буюм қайтариб олинмаслик

Ассалому алайкум! Ман тадбиркорман, магазинимга катта қилиб сотилган кийим кечаклар қайтариб олинмайди деб афиша илиб қўйибман. Шундаям баъзи бир харидорлар олган буюмини топшириб пулини талаб қилишади. Ман афишани кўрсатиб сотилган буюмни қайтиб олмайман дейман. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айбли нарсани сотган бўлсангиз қайтариб оласиз. Айбли бўлмаса қайтариб олишга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar