Маошимдан закот бераманми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўзим ишлайман, оилалиман, отам оламдан ўтганлар. Узатилмаган синглим бор, рўзғор мени бўйнимда, 2 миллион баъзида ундан камроқ баъзида кўпроқ маош оламан. Шу ҳолатда манга закот жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Закот фарз бўлиши учун кишининг ҳожатидан ташқари тўплаган мол-мулки бўлиши керак. Ўша мол-мулкнинг миқдори 20 мисқолга етиши керак. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235 (бир юз саксон саккиз минг икки юз ўттиз беш) сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқул деб топишган. Шу нисоб камайиб ёки кўпайиб бўлса ҳам бир йил тўлганда ёнингизда бўлиши керак. Ўшанда закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:05 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar