Раҳбариятдан жумага бориш учун рухсат

Ассалому алайкум! Мен (давлат) акциядорлик жамияти корхонасида (график бўйича) душанба кунидан жума кунигача 8 соатдан ишлайман. Тушлик вақти 12:00 дан 13:00 гача. Раҳбаримдан жума намозига рухсат сўрадим. Иш вақти бўлгани учун рухсат бермади. Ўзим ҳужжат ишлари билан шуғулланганим учун жумага бориб келиш ишга таъсир кўрсатмайди деб биламан. "Жума куни13:00 дан 14:00 гача мени ишдан озод қилинг", - деб ариза ёзай десам, бунга ҳам қанақадир тўсиқлар қуриб беришга ишончим комил. Бу масалани ечими оддий лекин мен топа олмаяпман. Қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Индамасдан жумага чиқаверинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 05:54 | Савол-жавоблар | 184 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar