Тариқат

Ассалому алайкум! Аёл киши тариқатга кирса бўладими? Эфирга узатилган Юнус Эмре сериалидан жуда таъсирландим. Ундаги барча маълумотларга ишонсак бўладими? Бир саволнинг жавобида ишончли ижоза олган тасаввуф устозларини топсак хабар берамиз деган экансизлар, менга ҳам шундай маълумот бера оласизларми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эркаклар каби аёллар ҳам руҳий тарбияга муҳтож бўладилар. Саҳобия оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тазкия борасида ҳам шогирд бўлганлар. 2). Аксарига. У кино бўлганидан кейин, бадиий ёндашув бор. 3). Топсак айтамиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:50 | Савол-жавоблар | 159 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar