Қуръондан бошқа китоблар ўқиш

Ассалому алайкум! 1. Шариатимизда Қуръони Каримдан бошқа 3та нозил бўлган китобларни илм излаш ёки тахлил мақсадида мутолаа қилишга рухсат борми? 2. Инжил, Таврот ва Забурда охира замон пайғамбари хақида келтирилган оятлар бор дейди уламоларимиз. Бироқ шундай бўлса хам ғайридинлар иймон келтиришмайди. Юқорида айтилган оятлар келган бўлса шу хақда маълумот берсангизлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон ўқиган нарсасидан албатта таъсирланади.
Ҳозирги кунда инжилни ўзгартириб юборилган. Агар ҳозирги кунгача уларнинг китоблари ўзгармай келганида эди, улар албатта мусулмон бўлишар эди. Чунки ўзгартиришларидан олдин китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида башоратлар бўлиб, у зотга эргашишга буюрилган. عن جابر رضي الله عنه عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي» . رواه أحمد، والبيهقي Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:50 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar