Таҳоратда бурун қонаши

Ассалому алайкум! Кўпинча баҳор ва кузда бурним қонаб туради. Ҳозир ҳам таҳорат олаётганимда бази вақтларда қон келяпти. Базида келмайди. Яни пешинда келса асрда келмайди. Қон келган вақти таҳоратимни бир маҳал намоз учун қилиб кейинги намозимга янги таҳорат оламан. Кейинги таҳоратда қон келмаса кейинги намозни ҳам ўша таҳорат билан ўқийман. Ҳозирда уйимда узоқда ишлаяпман. Ҳар вақтга таҳорат олишга қийналяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оёғингизга маҳси кийиб олсангиз ярим литр сув билан таҳорат адо бўлади. Жинсий аъзони ювиш шарт эмас. Ярим литр сувни ишлаётган жойингиздаги бирор ишлаб турган техниканинг ёнига қўйиб қўйсангиз ҳам илиб қолади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 169 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar