Микоил деб исм қўйиш

Ассалому алайкум! Ўғил фарзандга Микоил деб исм қўйсам жоизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай исм қўйишдан шариат ман қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар, лекин фаришталар исми билан номланманглар” деганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлардан тортиб шу кунгача бирор олим бундай исм билан номланмаган. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar