Сехргарлар хақида

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишингизга барокат берсин. Менинг билишимча ахли сунна вал жамоа ақидасида фаришталар гунох иш қилмиди деган этиқоддаман. Биз қишлоғимизда бир имом, номи маълум бўлмаган эски китобдан шундай воқеани одамларга ўқиб беряпти , қисса узун " хорут ва морут, яна бир фариштани Аллоҳ бизлар ерда бўлсак гунох қилмидадик дегани учун, уларни ерга синов учун юборибди, бирсини қози, яна бирсини эсимда йўқ вазифалар билан юборган. Улар ерда бир фохишани суд қилишганда, у билан зино қилиш учун, эри билан ўртасини бузишади, фохиша улардан Исми Аъзам дуосини ўрганиб қочиб кетади. Аллоҳ улардан қиёматда сизларни жазолайми деганмиш, хорут ва марут шу дунёда жазолигин деганмиш, биттасининг тавбасини қабул қилиб, хорут морутни қудуқнинг ичига оёғидан осилган холда қиёматгача турамиш, авратидан маний хам оқиб турибмиш. Ман бу гапга ишонмиман, тафсир китобидан сехрни яхудийлар қандай ўрганганини ўқиганман. Лекин ман унга айтсам, хеч киммасман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У ишончли қиссамас. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:11 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar