Ирим сиримлар

Ассалому алайкум! Чигал сочларни асло ёқиб бўлмайди, дўзахда ёнасан дeйишади катталар. Тирноқни ҳам қуёш кўрмайдиган жойда олиш кeрак ёки остонада олиб бўлмайди каби гаплар бор. Шу каби фикрлар асослими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг сочлари аврат бўлгани учун уни тўкилганлари ҳам аврат ҳисобланади. Сочларни ҳам олинган тирноқларни ҳам кўмиш керак. Имом Табароний, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва тирноқларни кўмишга буюрганлар” деб ривоят қилганлар. عن ابن جريج عن النبي  صلى الله عليه وسلم ـ كان يعجبه دفن الدم، وقال مُهَنَّا: سألت أحمد ابن حنبل عن الرجل يأخذ من شعره وأظفاره أيدفنه أم يُلقيه؟ قال: يدفنه. قلت: بَلَغَكَ فيه شيء؟ قال: كان ابن عمر يفعله Ибн Журайж раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қонларни кўмиб қўйиш хурсанд қилар эди” деган. Муҳанна айтади: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалдан, киши соч ва тирноқларидан олинганини кўмиб қўядими ёки ташлаб юборадими – деб сўрадим. Имом Аҳмад “Уни кўмиб қўяди” деди. Бу борада сизга бирор нарса(ҳадис ёки оят ёки саҳобаларнинг одати) етиб келганми? деган эдим, “Ибн Умар шундай қилар эди” дедилар”. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 02:14 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar