Намоз Аллоҳдан сўраш

Ассалому алайкум! Мени икки йилдан беру фарзандим йўқ, шунинг учун ҳар доим намозларимда фарзанд сўраб дуо қиламан. Сажда қилганимда "Субҳанаколлоҳумма роббана ва биҳамдик аллоҳуммағфирлий", "Робби ҳаблий мин ладунка зурриятан тойибатан самидуайи", "Робби ҳаблий минассолиҳийн" дуоларини айтаман шу амалим тўғрими? Саволимни сўрашимдан мақсад намозда гапирган бўлиб намозим бузилмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафлларда сўранг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:22 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar