Холис киши ким?
Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари. Сизга бир савол билан мурожат этмоқчимиз.Савол: Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий (раҳматуллоҳи алайҳ) нинг Танбех-улг‘офилийн китобида "Ҳомид Лифоф айтади: “Агар Аллоҳ таоло кишини холис қилишни хоҳласа, уч нарса билан жазоберади: Илмдан ко‘п беради, аммо уламолар амалидан қисиб қо‘яди. Солиҳларнингсуҳбатига эриштиради, лекин уларнинг ҳуқуқларини билишдан қисиб қо‘яди. Унга тоатларэшигини очади ва амалнинг ихлосидан қисиб қо‘яди” дейлган. Шу со‘злар тушуна олмадик.Холис киши ким о‘зи. Хазрат сиздан илтимос бизларга бунинг маносини тушунтириб берсангиз, ва биз мусофирларни хам дуо қилиб қо‘йинг илтимос. Саволда хато ва беадабликлар бо‘лган бо‘лса узр со‘раймиз. Аллох сиздан рози бо‘лсин. Ассалому алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Холис киши дегани Аллоҳдан бошқага ҳеч ихлос қилмайдиган киши дегани. Илмига амал қилмаган одам Аллоҳ таолога ихлос қилмаган бўлади. Агар Аллоҳга ихлоси бўлса, У Зот берган илмга амал қилар эди. Солиҳ кишилар Аллоҳ таолонинг севикли бандалари бўлади. Уларни ҳурмат қилмаган одам ҳам Аллоҳга ихлос қилмаган бўлади. Тоатлар эшиги очилиши Аллоҳ томонидан бандага тоат ва ибодат қилишга кенг имкон яратиб берилишидир. Ихлос билан ибодат қилмаган одам Аллоҳ таолога ихлос қилмаган бўлади.
4 Май 2022, 09:31 | Савол-жавоблар | 183 | Ҳадислар