Савдони пулидан айтмасдан олиш

Ассалому алайкум! Мен бозорда бир инсоннинг савдо шахобчасини юргазаман. Ишлаётганимга бир йил бўлди, ойига 1.000.000 хақ оламан. Аммо етмаяпти, хўжайиним ишда 1 соат бирга бўлади қолган вақт мен юргазаман. Мен унга айтмасдан пул олганман, қайтариб олиб келиб қўйиш мақсадида. Олган қарзларим сал кам 17 қоп шакарнинг пули бўлибди, аммо ҳамма олган пулларимни ёзиб юраман. Шу қилаётган ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз ўғирликка киради. Тез жойига қўйинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:44 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar