Мавлуди Набий саллаллоҳу алайҳи вассаллам

Ассалому алайкум! Мавлуд ҳақидаги саволларни o‘қиб кo‘рдим лекин бир аниқ жавоб ололмадим. Мавлуди Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламни o‘қиш тo‘ғрими ё нотo‘ғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бирор оят ва ҳадисда “фалон қасидани ўқисин” деган буйруқ йўқ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш иймоннинг шартларидан бири. Нажот топиш учун у зотни танишимиз керак ва суннат ларини ўрганиб уларга амал қилишмиз керак. Қайси бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништирилса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларининг таълими берилса, ўша мажлисни тузиш жоиз. Қатнашиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:06 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar