Намоздаги кийим ҳолати

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, мен жума намози пайтида ҳаво иссиқлиги учун енги узун кўйлакни енгини шимариб ўқиётган эдим. Бир танишим ўзи енги узун кўйлакни енгини шимариб ўқиб бўлмайди агар енги ўзи калта бўлса бўлаверади дедилар. Намозингиз намоз бўлмайди агар шимариб ўқисангиз деб айтдилар. Шу маълумот тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккисида ҳам намоз адо бўлади. Шимариб олинган суратда кароҳият билан адо бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:58 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar