Вафот қилган фарзандга исм

Ассалому алайкум! Бу саволни онам учун сўраяпман, мен 4 фарзандман икки акам бир опам бор бизлар туғулмасдан олдин онам учта фарзанди яни акаларим туғулишган. Улар кўп яшашмаган тўққиз ой кўтарар экану уч кун, бири бир хафта, яна бири эса беш кун яшаб вафот этар экан. Уларга исм хам қўйишга улгурмас экан. Онам кимдандур эшитган экан у дунёда ўлган фарзандларини исми сўралар экан, агар исми бўлмаса у фарзанди йўқ хисобланар экан. Онам сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди, қандай йўл тутайлик? Ҳозир бўлса хам исм қўйса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозир қўйса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:39 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar