Фотима онамиз вафотлари

Ассалому алайкум! Сизлардан Фотима онамиз вафотлари ва сабаблари ҳақида маълумот беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Баъзи тоифа одамлар Фотима онамизни Али р.а шавқатсизларча ўлдирган деяпди. Ва бунга кўпгина манбалардан далил кўрсатишмоқда. Ҳар хил шубҳаларга бормаслик учун илтимос шунга ойдинлик киритсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатий эканликларини башоратини берган Алий розияллоҳу анҳу шундай қилишлари мумкинми? Буни билиш учун далил эмас озгина, бир чимдим ақл бўлса бўлди. Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади:    وَلَوْلَا إِذْ سَمِعْتُمُوهُ قُلْتُم مَّا يَكُونُ لَنَا أَن نَّتَكَلَّمَ بِهَذَا سُبْحَانَكَ هَذَا بُهْتَانٌ عَظِيمٌ۝ 16. Уни эшитган чоғингизда: «Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмас. (Роббим!) Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!» – десангиз бўлмасмиди?! Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 226 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar