Илм учун жонли мавжудотларнинг суратини чизиш

Ассалому алайкум устозлар! Илмингиз зиёда бўлсин. Мен ушбу савол-жавобни ўқидим: https://savollar.islom.uz/s/31402  Сизларга тан сиҳатлик ва илмингизга барака тилаб қуйидаги масалалар бўйича кўрсатма олмоқчиман. 1. Укамнинг архитектура институтида ўқиш мақсади бор. Имтиҳонларга баҳоли қудрат тайёргарлик кўряпти. Масала шуки, институтга киришда ижодий имтиҳонларда чизмачилиқ ҳандасалар билан бирга инсон ҳайкали бош қисми (бюст ҳайкал) чизилиши талаб этилади. Ҳайкал фақат қора қалам билан (ранглар ишлатмасдан) чизилади. Кўз қисми аниқ чизилмайди. Фақатгина имтиҳонга пухта ҳозирлик кўриш учун шундай суратларни чизишга шариатимиз рухсат берадими? Бундай мусаввирликни касб қилиб олмаслиқ бунинг ортидан фойда кўрмаслик шарти билан. 2. ислом.уз порталида болалар учун ибратли мультфильмлар кўрганмиз. Улар учун ҳам компьютерда инсон ва бошқа мавжудотлар сурати чизиб тайёрланади. Бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз одам суратини чизиш жоиз эмаслигини биламиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 179 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar