Холамга эридан зулм бўлиши
Ассалому алайкум! Холам қийин ахволда нима қилишини билмай юрибдилар, маслахат беринг жавобингизни ИншАллоҳ холамга кўрсатаман. Холам россияда яшаб эридан кўп зулм кўриб яшади. Холам муслима аёл. Россияда уйда намоз ўқиб ўтирсалар эрлари атайлаб намозни ўртасидан кесиб ўтиб, зулм қилар экан ва жойнамозларини улоқтириб рўмолингни ечасан дея гаплар хам айтар экан. Эрлари отасини уриб, отасини бошига хам шикаст едирган экан. Онасини хам жуда ёмон гаплар билан сўкади. Бу ота-онасига оқ бўлган эрлари билан яшаш жоизми? Холамдан у инсон дахрийми деб сўрасам айтмадилар, ўзлари хам билмайди, менимча. Холамни бу менга айтганлари, яна нималар бўлган билмадим. Шунча бу ишлардан кейн эри диндан чиқиб қолмадими? Агар диндан чиққан бўлса ўртадаги никох бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало эрнинг ўзи билан алоҳида гаплашиб кўриш керак. Иймон, эътиқодини ўрганиш керак. Кейин бир ҳукм қилинади. Усиз ҳеч нарса деёлмаймиз. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш