Қарз бериш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен бир танишимга 3000 доллар қарзга пул берганман. Қарзни қайтариш мудати ўтиб кетти, лекин қарзни бера олмаяпти. Танишимнинг айтишича шароити оғирлашиб қолибди. Шу сабабдан закот ҳисобига қарздан кечсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечиш билан закот адо бўлмайди. У одам бирортасидан қарз олиб бўлса ҳам пулни топсин. Сизга қарзимдан деб узсин, кейин унга закот деб ният қилиб қайтариб берсангиз бўлади. Закот намозга ўхшаган алоҳида ибодат. Унда ҳам ўз шарт-шароитлари бор. Ўшалардан бири закотни “закот” деб ният қилиб молидан алоҳида ажратиб кейин кимгадир мулк қилиб топшириш керак. Қарздан кечишда бунақа нарса топилмайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 11:46 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар