Самарқанд вилоятидаги маросимлардаги бидъатлар

Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти Тут қишлоғида яшайман. Бу ерда диний тарбия анча қолоқ деб ҳисоблайман, чунки турмушга чиқиб келганимдан бери мушкул кушод, момо оши, товуқ билан қонлаш, чироқ ёқиш каби ишларни кўплаб қилишларига гувоҳ бўлдим. Одамлари хам охират хақида “ким бориб келибди” деб гапиришади баъзида. Яқинла мавлуд бўлган бир хонадонда отин ойи “биз мусулмонлар идораси томонидан ўқитилябмиз, момо оши каби нарсалар қилмаймиз, фақат Қуръон ўқиймиз” дедию мавлид сўнгида “етти пирлар ва момолар қўлласин” деб дуо қилябди. Чунки шундай дуо қилишга олдиндан ўрганиб қолган кўпчилик. Лекин бу дуони ўзи билан Аллоҳга шерик қилишябди. Қолаверса баъзи маълумотлари менга эриш туюлди дейдики одам яратилганда шайтон жойлашган жойнинг тупроғи одамга қўшилган эмиш. Одамда харом қон бўлармиш, ўша шайтон эмиш. Диний билими йўқ одам бу гапга ишонади. Шунинг учун сизлардан илтимосим бизнинг отинойиларимиз билан хам йиғилишлар ўтказиб диннинг мохиятини чуққуроқ тарғиб қилсаларингиз. Билиб билмай кимдандир эшитган ёлғон ривоятини халқ орасида гапириб юриб улар ҳам бошкалар хам кетиб қолмасин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Раҳмат сизга, динимиз учун қайғурганингиз учун ташаккур. Буни Самарқанднинг бош имомларига ёзсангизлар улар албатта чора-тадбирини қиладилар. Чунки у ерда солиҳ инсонлар ўтирадилар. Улар ширкка асло бепарво бўлмайдилар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:19 | Савол-жавоблар | 144 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar