Маслаҳат олиш

Ассалому алайкум! Яқинда Шайх хазратлари номлари билан ташкил этилган каналда Тасбеҳ номази ҳақида ўқидим. Ўқиш учун ният қилдим. Тушунмаганим намозда рукуга кетганимизда Аллоҳу акбар, рукудан кўтарилаётганда “СамиАллоҳу лиман ҳамидаҳ” деймиз. Тасбеҳ намозида ҳам ушбу такбир ва тасбеҳлар айтиладими? 2). Мени 3 ўғлим бор. Намоз ўқиб турганимда, дуо қилган пайтларимда ёнимга келиб ўтиришади. Баъзида жой намоз тўшаб билганларича менга қараб ибодат қилишади. Катта ўғлим Қуръон сураларидан мендан кўп билади. 1-синфда ўқийди. Қолган икки ўғлим боғчага боради. Фарзандларимни ёнимга олиб намоз амалларини бажартирмоқчиман. Таҳорат олишлари жоизми уларни ҳам. Кун совуқ бўлгани учун касал бўлмасин дейман. 3). «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» деб намоз тугаб икки елкага салом бергандан сўнг айтиш керакми ёки 3 марта Астағфируллоҳ ва Аллоҳумма антас салам ва минкас салом деб айтгандан сўнг айтиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа айтилинади. 2). Таҳорат шарт эмас. 3). Ҳа. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:51 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar