Қасам ичтириш

Ассалому алайкум! Танишим саволи "Ҳозирги кунда шамол одамларни уйини бузиб шиферларини учириб ташлади давлатимиз шиферларини беришни ваъда қилган лекин гилам лақабли дасрўмолчадек воқеа бўлиши ҳам мумкин ўртада. Шуни олдини олиш учун маҳаллага манабундай таклиф берсам бўладими Қуръон китобни олиб бориб маҳаллага қўйсак ва маҳаллага ҳар бир ҳудудни вакилларини чақириб биттадан уста бириктириб уларга ноҳақлик қилмасликлари учун қасам ичтирсак бўладими. Қасам ичтирганни ва қасам ичганни вазияти қанақа ўзи шунақа қилса бўладими қасам ичтириш тўғрими. Маҳалла раисимизни алмаштирдик аввалгиси уйларни қуришга деб берилган шиферларни ўзини молхонасини қуришга ишлатибди. Қолганлар ҳам шундай қилмасликлари ва одамларни оч кўзликдан сақланишлари учун нима қилса бўлади".
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бемалол қасам ичтиришингиз мумкин. Хотинини талоқ қўйишга қасам ичтирманг. Ораларида динини сотиб юбораверадиганларидан бўлса хотинига жабр қилиб қўйманглар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:51 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar