Стоматологни қолиб кетган ҳақи

Ассалому алайкум! Тиш қўйдиргани стоматологга боргандим. Стоматолог ҳам даволаб, ҳам тиш қўйди ва тишга қўшимча даволаганига алоҳида ҳисоблаб берди. Мен пулни 2га бўлиб бердим ва мени ҳисобим бўйича у мендан 150минг кам олди. Мен қайта-қайта сўрадим “адашмаяпсизми, даволаганингиз эсиздами?” деб. Доктор адашмадим эсимда деди. Лекин у пулни ишлатишга иккиланиб қолдим, чунки у аниқ адашди. Шу пулни ишлатишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бориб қайтадан тўлиқ тушунтиринг. Агар майли меники бўлса ҳам розиман деса ишлатаверинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:35 | Савол-жавоблар | 130 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar