Ҳожа Уббон ибн Усмон зиёратгоҳи

Ассалому алайкум! Бухоро вилояти Ромитан туманида ҳожа Уббон ибн Усмон зиёратгоҳи жойлашган бўлиб, у ерга турли вилоятлардан пес (витилиго) касали борлар йилига 2 марта куз ва баҳорда боришар экан. Бир неча юзлаб киши уша зиёратгоҳ ёнида соатлаб қуёшга оқарган ерини тутиб ўтирар экан. Эмишки, у қабр соҳибига (Уббон ибн Усмон ибн Аффон р. а.) га пес касаллигини даволаш каромати берилган бўлиб, айни қабр атрофига қуёш ҳам бошқача тушар экан. У ерга 7-8 йиллар давомида бориб турилар экан. Биродаримнинг опаси ҳам қизини оборяпти экан. Одам кўплигини кўриб, бекорга кемагандир шунча одам, деб ишониб шу ерда "даволанишяпти". Табиийки у ерда ношаръий сўйишлар ҳам бўлади. Бу ишларнинг ҳукми нима? Сизларнинг жавобингизни қабул қилади деган умидда ёздик. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Бизнинг халқимиз ичида ўз ақли билан фикр-тадаббур қилиб юрувчилардан кўра кўр-кўрона эргашувчилари кўпроқ. Топиб олган баҳоналари “Бекорга эмасдур” деган гапи. Шунинг учун ҳар қадамда тармоқли маркетинг, фолбин, соҳта табиб, қабрга сиғиниш, қабрдан мадад сўраш, жинкашларга ихлос қилиш кўпайиб кетган. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 186 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar