Ғам ташвиш ҳақида ҳадис

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Кимнинг бошига ғам-ташвиш тушса ва: “Аллоҳумма инний ъабдука вабну ъабдика вабну аматик, наасиятий биядик, маазин фийя ҳукмук, ъадлун фийя қозоук, асъалука бикуллисмин ҳува лак, саммайта биҳий нафсак, ав ъалламтаҳув аҳадам мин холқик, ав анзалтаҳув фий катаабик, авистаъсарта биҳий фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал қуръаана робийъа қолбий, ва нувро содрий ва жилааъа ҳузний ва заҳааба ҳаммий”, деса, Аллоҳ унинг ғам-ташвишини кетказиб, чиқар йўлга пайдо қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, буни ўрганиб олайликми?” дейилди. У зот: “Ҳа, уни эшитган одам ўрганиб олиши лозим”, дедилар . Устозлар бу ҳадисни ҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган улар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 185 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar