Ортиб қолган нарсалар компания ҳаққими

Ассалому алайкум! Устозлар мен "Uzbekistan airways" компаниясида борткузатувчи бўлиб ишлайман. Бизга ҳад бир рейс учун алоҳида керакли нарсалар(ичимликлар кока кола, сув, чой, кофе, шакар, қуруқ сут, туалет қоғози, чиқинди пакети, қоғоз салфетка, клиникс в.ҳ.к) берилади ва рейсдан кейин ортиб қолганини қайта топшириш керак. Аммо жудаям кўпчилик ҳамкасбларим ортиб қолган нарсаларни ҳаммасиниям топширмайди. Уйига олиб кетишади ёки тозалаш учун чиққанларга тарқатиб юборишади. Мен уларга қайтариб топшириш керак десам бу нарсалар ҳаммаси билет пулига олинган қайтариб топширмасаям бўлади дейишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ортган нарсалар йўловчиларнинг ҳаққи эканлигини йўловчиларга билдириб қўйинглар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 18:21 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar