Масжид хукмига ўтганми?

Ассалому алайкум! 1990-йиларда махалламизда бир ёши улуғ отахон ўз ховлиларидан ер ажратиб махаллага масжид учун ер ажратиб берганлар. Махалла ахли хашар йўли билан масжид қурганмиз. Отахон холис масжидга деб ер берганлар, хозирги вақта масжид ёпилган. У ерда махалланинг тобут, қозон-товоклари сакланади. Хозир ўша отахоннинг ўғли "отамнинг ери" деб ерга даъво қиляпти. Шу иши қанчалик тўғри? Шариатимиз бу холга нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отаси ажратган бўлса боласининг шаръан ҳаққи йўқ. Мабодо бошқага бериб юбораётган бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 18:32 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar