Бешик қилиш ота-онага фарзми
Ассалому алайкум! Қайни синглим яқинда Аллоҳнинг мархамати билан фарзандли бўлди. Умри узоқ бўсин. Уларнинг биринчи фарзанди. Қайннонам айтишича "қиз болага бешик бериш ота онанинг бўйнидаги фарз. У динёда жаннатга кириш учун ўша бешик кўприк бўларди" экан. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ фарз қилган амаллар ичига яна битта фарз амалини ўзи томонидан қўшиб қўйиш ҳисобланади. Жаннат тўғрисидаги гапи ҳам Аллоҳга ёлғон тўқиш ҳисобланади. Қайноналарни бу каби гаплари тиламчилик дейилади. Фарзанд қайси эркакники бўлса боқиб олиш ҳам унга кетадиган нарсалар ҳам эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ 69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 18:32 | Савол-жавоблар | 183 | Ақийда