Мўминни кофирдан ажратиб турувчи амал

Ассалому алайкум! Телеграм тармоғида «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мўминни кофирдан ажратиб турадиган нарса номоздир. Ким уни тарк қилса кофир бўлибди» деган хадисни ўқидим. Шу хадис сахихми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ, лекин кофирликни ҳам даражаси бор. Баъзилари диндан чиқарадиган куфр бўлса, баъзилари нонкўрлик даражасидаги куфр ҳисобланади. Бу ҳадисдан уламолар иккинчи куфрни олганлар. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:15 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar