Закотим бўладими?

Ассалому алайкум! Туғушган опамни 3 нафар фарзанди бор. Қайнона қайнотаси билан яшайдилар. 2 та қайни укаси ҳам бор. Энди улар мустақил бўлиб чиқишябди. Поччам ер сотиб олиб уй қураябди, мен устаман. Уларни уйларига бориб қурулишда ёрдам бериб ишласам ва иш ҳақи олмасдан шуни закотга ҳисобласам закотим бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закот бўлмайди. Закотда ўз мулкидан ният қилиб, закот деб ажратиш ва фақир-мискинга мулк қилиб бериши шарт. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:37 | Савол-жавоблар | 162 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar