Оборт қилдирсаммикан

Ассалому алайкум! Мени 3 та фарзадим бор, хотиним хомиладор бўлди. Ўзим бошқа шахарда, хотиним бошқа шахарда яшаймиз, масофа 350 км. Шаротим хозир 3 та боллага зўрға етказиябман. 4-фарзандга молия томонидан таёр эмасман. Нима қилишни билмайман, оборт қилдирайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасига тинмай неъматларини ёғдириб туради. Юз ўгирганлар ундан маҳрум бўлишади. Ҳар бир туғилган бола ўзи билан улкан неъмат, яхшилик ва хайр-баркани олиб келади. Одамлар улардан ўзлари юз ўгириб, маҳрум бўлиб уларни меҳнат қилиб топаман деб югураверишади. Асло воз кечманг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:54 | Савол-жавоблар | 161 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar