Pubg деган ўйин

Ассалому алайкум! 1. Pubg деган ўйинда бир хайкал бор. Унга бориб тазим бажо келтирса хар хил нарсалар беради. 2. Бир жойда ўқиб қолдим намоз вақтида бир ракатда 2 маротаба бир қўлни ишлатса намоз бузиларкан. Масалан ўнг қол билан 2 марта бошини кичиса. Шу ростми? 3. Фарз намоз вақтида жамоат бўлмаса овоз чиқармасдан ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шариатимизда ширкка рози бўлиш ширк, куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳдир. Бутга таъзим қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳисобланади. 2). Нотўғри. 3). Ҳа. Энг камида ўзи эшитадиган даражада ўқиши керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 03:55 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar