Пулни қадри тушиб кетди

Ассалому алайкум! Бир биродаримга қарз бергандим. У қарзни ўз муддатига қайтараолмади, натижада пулнинг курси тушуб кеттди. Вақтига ололмаганим учун мен катта зиён кўрдим. Энди шу пулни аввалги курсга кўра талаб қилсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз берган вақтингиздаги тилланинг қийматини аниқлатинг ва ўша қийматга кўра қарзингизни тўлатиб олишингиз мумкин. Шариатимиз пулнинг қадри тушиб кетиши(инфляция)ни тиллада ўлчайди.  Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:05 | Савол-жавоблар | 186 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar