Намозни ўтириб ўқийман

Ассалому алайкум! Оёғим шишиб кетган, кунига 10 соатлаб тик туриб ишлайман. Лекин намозни ўтириб ўқийман. Сабаб оёққа ўтириш жуда қаттиқ оғриқ беради. Шундай қилишим жоизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тик туриб қироат, рукуъларни қилинг ва сажда қилишни имкони бўлса сажда ҳам қилинг. Қаъдага келганда оёқнинг устига ўтирмасдан узатиб ўтириб олинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:27 | Савол-жавоблар | 156 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar